Use APKPure App
Get Инглиз тилининг буюк сири old version APK for Android
Great English Secret - Ingliz tili va uning eng katta siri
Как научиться говорить на английском языке.
Нима сабабдан инглиз тилини ўрганишга қийналаётганингиз таҳлили ва ечимлар.
Инглизларда доим гап тузилганда албатта феъл бўлади. Бизда масалан: [Мен ўқитувчиман] десангиз ҳам бўладику, бу ерда феъл бўлиши шарт эмас. Ёки русларда ҳам [Я учитель] деса бўлади. Аммо, инглизлар бунақа [I teacher] дея олишмайди. Улар албатта [I am a teacher] сўзма-сўз таржимаси - ман борман ўқитувчи, деб айтишлари шарт. To be феълидаги [am] яъни борман сўзини қўшиб айтишади.
ZERO АРТИКЛЬ ҲАҚИДА ЭШИТГАНМИСИЗ? НОЛЬ АРТИКЛЬ НИМА ЎЗИ?
Биз билдикки, инглиз тилида иккита артикль бор: аниқ - the ва ноаниқ - a/an. Аслида эса, яна битта артикль бор, унинг номи ноль артикль. Яъни Zero article.
Zero артикль нима дегани? У шу деганики - от сўз туркуми ёнига ҳеч нарса қўйилмайди. Ҳа, шунақаси бўлади: [a] ҳам [the] ҳам қўйилмайди. Тушунтирамиз...
Агар гап умуман олганда, деган маънони берса ҳеч қандай артикль қўйилмайди.
Масалан:
I like music
I like apples
Бу ерда аниқ бирор мусиқа ёки олма меваси (қўлингиздаги, музлаткичдаги, дўкондаги эмас) ҳақида гап кетмаяпти. Бу ерда умуман олганда дейиляпти.
Одамларнинг номи ҳақида гап кетса ҳам артикль ишлатилмайди. Масалан: Michel, Anvar
Қитъалар номида ҳам: Asia, Africa, America ва ҳоказо
Мамлакатлар номида ҳам: Uzbekistan, Russia, Germany ва ҳоказо
Шаҳарлар номида: Tashkent, London, Moscow
Last updated on Aug 15, 2019
Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!
Инглиз тилининг буюк сири
1.0 by AASNS Projects
Aug 15, 2019
$1.99