Use APKPure App
Get Исломда жаноза old version APK for Android
Islomda zhanoza
Алхдмдулиллаҳи роббил ъаламин, вал-ъақибату
лил-муттақин вас-солату вас-саламу ъала хойри
холқиҳи Муҳаммадин ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъин.
Оламлар Раббиси Аллоҳ таолога ҳамду сано, динни
гўзал суратда ўргатган Пайғамбаримиз Муҳаммад
соллаллоҳу алайҳи ва салламга дуруд ва салавотлар
бўлсин.
Ҳаммага маълумки, мустақилликкача динимиз тинимсиз
таъқиблар остида бўлиб келди. Ислом дини ва
унинг анъаналарини тамоман илдизи билан суғуриб
ташлашга уриндилар. Натижада бугунги мусулмонлар
кўплаб муқаддас қадриятларидан маҳрум бўлиб,
ҳайрону лол қолдилар. Аллоҳга беҳисоб шукрлар
бўлсинки, истиқлолимиз шарофати ўлароқ, бошқа
соҳалар каби ҳаниф Ислом динимизга ҳам кенг имкониятлар
яратилди. Бас, шундай экан, бу имкониятлар
шукронаси учун биз, мўмин-мусулмонлар динимиз
равнақи, давлатимиз тараққиёти учун Аллоҳга дуои
хайрлар қилсак, ўз бандачилик ҳақимизни адо этган
бўлар эдик.
Аллоҳ таоло инсонни йўқдан бор этиб, уни барча
махлуқот ва мавжудотлар ичида азизу мукаррам қилди.
Бу дунё ҳаётида ҳар бир инсонга белгиланган умр ато
этиб, дунё арзимас мато, охират эса, абадий саодат манзили
эканини Ўзининг азиз Китобида қайта-қайта такрорлади.
Дунё ҳаётида инсоннинг қандай амал қилиб
ўтишини имтиҳон этиш учун ўлим ва ҳаётни яратди.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
“(У) сизларнинг қайси бирингиз чиройлироқ
(савоблироқ) амал қилувчи эканингизни синаш учун
ўлим ва ҳаётни яратган Зотдир. У Азиз (қудратли) ва
Ғафур (кечиримли)дир” (Мулк сураси, 2-оят).
Ушбу ояти каримадаги “мавт” (маъноси - ўлим) бу
дунё ҳаёти, “ҳаят” (маъноси - тириклик) охират ҳаётидир.
Аллоҳ таоло аввал ўлимни зикр қилди. Яъни, бу
дунё ҳаёти ўлим ҳаётидир. Охират ҳаёти эса, абадийлик,
боқийлик ҳаётидир. Ўлим ҳар бир кишининг бошига келади.
Шунинг учун ҳам ўлим олди ва ундан кейинги масалалар
ҳар бир инсон билиши керак бўлган ҳаётий заруратлардан
ҳисобланади.
Ибтидоси бўлган ҳар бир нарсанинг интиҳоси ҳам
бор. Инсон ҳам куни келиб, вафот этиши муқаррар. Ҳар
бир кишинингўлим вақги белгиланган. Куръони каримда
бундай марҳамат қилинади:
“Ҳар бир умматга (жазо учун) муҳлат (белгиланган).
Қачонки уларнинг муҳлати келар экан, (уни)
бирор соат кечга ҳам, илгарига ҳам сура олмайдилар”
(Аъроф сураси, 34-оят).
Шу боис инсон вафот этганда, дунёдаги охирги манзили,
яъни қабрига ҳамдинимиз кўрсатган тарзда иззатикром
билан элтиб қўйилади. Шундай экан, ҳар бир
киши динимизнинг ўлим ва жаноза масалаларига доир
кўрсатмаларини ўрганиши лозим.
Муҳгарам ўқувчилар бу мўъжаз рисолани сизга етказишдан
мақсад аҳли мўминларга энг зарур бўлган масалаларни
баён қилиб беришдир. Булар: ўлим тўшагида
ётган кишига қилинадиган амаллар, уларнинг вафотидан
кейин бажариладиган ишлар, маййитнинг таҳорати,
уни ғусл қилдириш, кафанлаш; қабр ковлаш тартиби ва
мурдани лаҳадга қўйиш масалаларидир. Чунки булар
ҳар бир мўмин мусулмон фарзанди учун ҳаётий зарур
масалалардир. Қолаверса, инсонларнинг “ўлим”ни
нотўғри тушунишлари, муқаддас динимизнинг бу борада
белгилаб берган таълимотларидан хабардор эмасликлари
дафн маросимларида кўплаб хато ва камчиликларга
йўл қўйишларига сабаб бўляпти десак, муболаға
бўлмайди.
Мазкур ҳолатларни ҳисобга олиб, бу амалларнинг
хатолигини, миллийлигимизга ҳам, динимиз кўрсатмаларига
ҳам зид эканини диний-илмий жиҳатдан асослаш,
дафн ва унга оид маросимларнинг меъёрларини
билиш, ўрганиш долзарб вазифа ҳисобланади. Шу боисдан
биз фиқҳ китобларидан ҳанафий мазҳабига асосланган
масалаларни баҳоли қудрат кенгроқ ёритиб беришга
ҳаракат қилдик. Ушбу рисола ўқувчи - китобхонларимизга
манфаати етгудек бўлса, ниҳоятда мамнун
бўлар эдик.
Жобир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:
«Инсонларнинг яхшироғи инсонларга манфаати
тегадиганидир» (Имом Байҳаҳий ва Табароний бу
ҳадисни ҳасан деганлар), дея марҳамат қилган ҳадисларидан
ҳар доим умидвормиз
Last updated on Jun 21, 2018
Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!
Requires Android
4.0 and up
Category
Report
Исломда жаноза
1.0 by Islomiy kitoblar
Jun 21, 2018