Исломда оила саодати icon

1.0 by Islomiy kitoblar


Jul 23, 2018

About Исломда оила саодати

Islomda Oila Saodat

Ўзбек халқи азалдан оилани муқаддас, муборак

даргоҳ сифатида эъзозлаган, бу қўрғонга завол етмаслиги

учун бор мақоратини ишга солган.Зеро, оилани

бошқариш, фарзандларни халққа, ватанга муносиб

авлод қилиб етиштириш катта санъатдир.

Бироқ, афсуски, баъзан бу борада билим, тажриба,

тарбиядаги нуқсон туфайли ажрашиш ҳодисаларининг

юз бериши ҳам ҳақиқатдир.

Арзимаган баҳоналар сабаб яхши ниятда бошланган

оилавий ҳаёт саодатмандлик бахтидан маҳрум қолмоқда,

бегуноҳ, беғубор фарзандлар тирик етим қолмокда.

Йўлдош Эшбек ва Абдумурод Холмурод ўғли томонидан

нашрга тайёрланган “Оила саодати” китоби

Оила деб номланувчи янги ҳаёт остонасига қадам

қўяётган ёш келин-куёвлар учун ҳам, турмуш қурганлар

учун ҳам, қайнота-қайноналар учун ҳам мўъжаз

совға дейиш мумкин.

Ушбу китобда мавзуга оид шу пайтгача нашр этилган

китоблардан фарқли ўлароқ қайнона-келин, келин-қайин,

аёлнинг мерос ҳақи, аёлнинг хайр-хизматлари,

оила ва маънавий ҳаёт каби масалаларга ҳам

ўрин ажратилган.

Ушбу китобнинг нашр этилиши маънавий ҳаётимизнинг

янада чиройли ўтишида ёрдамчи бўлишига

аминман.

Оила — коиногга ёйилган илоҳий севгини бирга тотмоқ

демакдир.

Аллоҳ таолонинг ипсониятга берган буюк омонатларидан

бири оиладир. Дин ва дунё ҳаёти оила билан

тартибди ва гўзал бўлади. Оиласиз диний ҳаёт ҳам,

дунёвий ҳаёт ҳам комил эмас. Шунинг учуи оила ҳар

кимга яхшилик келтирувчи шарафли бир омопатдир.

Биринчи оила жаннатда қурилган. Ҳазрат Одам алайҳиссалом

отамизнинг ҳазрат Ҳаво волидамизга уйланишлари

жаннатда бўлган. Шу сабабли Аллоҳ учун қурилган

оилавий турмушда жаннатдан бир тот бордир. Яьпи,

турмуш бундай жаннатий тотли, ширин, лаззатли бўлиши

учун келин-куёв Аллоҳни севиши, бир-бирини ҳурматлаши,

ардокдаши, тушуниши, меҳрибон бўлиши, энг

муҳими, ихлос билан турмуш қуриши керак.

Оила, турмуш қуриш — дунёда жаннатнинг кичик бир

намунасини яшамоқ ва бир даража жаннат ҳаётининг тотини

тотмоқдир. Жаннатга кирилганда ҳеч ким оиласиз,

ёлғиз қолмас, ҳар ким бир оила муҳитида бўлгай.

Оила — инсоний жамият тамалидир. Уйланиш — бу

тамални Аллоҳ номи билан қўймоқ ва инсонлик шарафига

муносиб бир бино қурмоқдир. Дунёда инсонлик

ҳаёти оила устига қурилган ва оила тартибига (низомига)

кўра шаклланган.

Барча динларда оила муҳим тамойил, инсонлик

биносининг асосидир. Оила бўлмасдан, насаб сақданмасдан

дин яшай олмайди, ҳуқуқ тадбиқ этилмайди,

ҳаётнинг маъноси бўлмайди. Бунинг учун қуйидаги

беш асоснинг муҳофазаси барча динларнинг муштарак

ҳадафи (мўлжали) бўлган:

1. Тавҳид ишончини ва динни қўримоқ;

2. Жонни қўримоқ; 3. Ақтни қўримоқ; 4. Номусни,

оилани ва наслни қўримоқ; 5. Молни қўримоқ.

4

Севги — эркак билан аёл орасига Аллоҳ ато этган

раҳматдир. Эр-хотиндаги илоҳий ишқнинг мукофоти

эса жамолу жаннатдир.

Аллоҳ қулларига уйланмоқни, турмушга чиқмоқни

ва оила қурмоқни амр этди. Чунки эркак ва аёл шу

фитрат асосида яратилди.

Қуллик фитратга мувофиқ қилинса, гўзал ва комил

бўлур. Йўқса, дин нуқсонли бўлади. Дин нуқсонли

бўлгач, инсон ҳам нуқсонли бўлади. Инсон нуқсонли

бўлгач, муҳофазаси зарур ўша беш асосни ҳаққи билап

(керагича) муҳофаза этолмайди. Комил бўлишга интилмоқ,

уйланмоқ, турмушга чиқмоқ ва оила ҳуқуқини

қўлда тутмоқ шартдир.

Оила қурмоқ (уйланмоқ ва турмушга чиқмоқ)

бир инсоний бурчдир, яъни инсон бурчларидан

биридир. Барча пайғамбарларнинг суннати билан

амал этмоқдир. Адаб устига (адабга асосан) қурилган

турмуш инсон шахсига, оилага ва бутун инсониятга

бир хизматдир.

What's New in the Latest Version 1.0

Last updated on Jul 23, 2018

Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!

Translation Loading...

Additional APP Information

Latest Version

Request Исломда оила саодати Update 1.0

Uploaded by

Wadee Tarabain

Requires Android

Android 4.0+

Show More

Исломда оила саодати Screenshots

Comment Loading...
Languages
Searching...
Subscribe to APKPure
Be the first to get access to the early release, news, and guides of the best Android games and apps.
No thanks
Sign Up
Subscribed Successfully!
You're now subscribed to APKPure.
Subscribe to APKPure
Be the first to get access to the early release, news, and guides of the best Android games and apps.
No thanks
Sign Up
Success!
You're now subscribed to our newsletter.