Таҳорат китоби icon

1.0 by Islomiy kitoblar


May 3, 2018

About Таҳорат китоби

Islomiy kitoblar: Tahorat kitobi (Tahorat whaler)

Покланишга доир ҳукмлар

Покланиш — ҳиссий ва маънавий нопоклик, ифлосликлардан пок ва тоза бўлмоқдир.

Шариат нуқтаи назаридан покланишнинг турлари иккитадир:

Биринчи: Ташқи(зоҳирий) поклик: таҳорат ва ғусл қилиш ҳамда кийим, бадан ва ердаги нажосат-ларни сув билан тозалаш билан амалга оширилади.

Иккинчи: Ички(ботиний) поклик: қалбни ширк, куфр, кибр, ўзига бино қўйиш, гина, ҳасад, нифоқ, риё ва шунга ўхшаш ёмон сифатлардан халос қилиб, тавҳид, иймон, ростгўйлик, ихлос, яқийн, таваккул ва шу каби яхши сифатлар билан тўлдириш билан амалга оширилади. Бу эса, тавба ва истиғфорни кўпайтириш, Оллоҳ азза ва жаллани зикр қилиш, (Оллоҳнинг якка яратувчи эканлига далолат қилувчи) коинотдаги оят-аломатларга ва шаръий оят-далилларга назар солиш ва тафаккур қилиш билан мукаммал бўлади.

Истинжо ва истижмор аҳкомлари

Истинжо: сабилайн — олд ва орқа чиқарув йўлидан чиққан нажосатни сув билан тозаламоқдир.

Истижмор: сабилайн — олд ва орқа чиқарув йўлидан чиққан нажосатни тош, қоғоз ва шунга ўхшаган нарсалар билан тозаламоқдир.

Ҳожатхонага кириш асносида ва чиққанда

айтиладиган ва қилинадиган ишлар:

1- Ҳожатхонага киришда чап оёқни биринчи қўйиш ва қуйидаги дуони айтиш суннатдир:

"اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْخُبُثِ وَالْخَبَائِثِ"

Маъноси: “Эй Оллоҳ, мен Сендан эркак ва урғочи жинлардан паноҳ беришингни сўрайман” (Бухорий ва Муслим ривояти).[1]

2- Ҳожатхонадан чиқишда эса ўнг оёқни биринчи қўйиш ва қуйидаги дуони айтиш суннатдир:

"غُفْرَانَكَ"

Маъноси: “(Эй Оллоҳ!) Мағфират этишингни сўрайман” (Абу Довуд ва Термизий ривояти).[2]

Истинжо ва истижмор аҳкомлари

1- Масжидга кириш, кийим ва пойабзал кийиш ва ҳожатхонадан чиқишда ўнг оёқни олдин қўйиш суннат бўлса, масжиддан чиқиш, кийим ва пойабзални ечиш ва ҳожатхонага киришда чап оёқни олдин қўйиш суннатдир.

Фитратдаги суннатлар

Фитратдаги, яъни хилқатда бўлган суннатлар: энг чиройли кўринишда ва энг афзал ҳолатда бўлиш билан кишининг хилқатини комил қилишига ҳамма шариат-лар иттифоқ қилган ҳамда Оллоҳ таоло инсонларни улар узра яратган хислатлардир.

Фитратдаги суннат амаллар қуйидагилардир:

1- Мисвок ишлатиш

Мисвок арок, зайтун ва шунга ўхшаш дарахтлар-дан олинган юмшоқ новдадир. Мисвок оғизнинг тозалиги ва Оллоҳнинг розилигига сабаб бўлади ҳамда банда у билан савоб олиб ибодат қилган бўлади.

Мисвокланиш сифати:

Мисвокни ўнг ёки чап қўл билан тутиб, тишлар ва милклар устидан юргизилади, яъни ишқаланади. Мисвок ишлатишни оғизнинг ўнг томонидан бошла-нади, сўнгра чап томонига ўтилади. Баъзан тилнинг усти ҳам мисвокланади.

Мисвок ишлатиш ҳукми:

Мисвокни ҳамма вақт ишлатиш суннатдир. Фақат таҳорат олаётганда, намоздан, Қуръон ўқишдан ва уйга киришдан олдин, кеча уйқусидан турган маҳал ва оғиз ҳиди ўзгарганда мисвокланиш таъкидланган суннат амалдир.

Таҳорат аҳкомлари

Таҳорат — инсон муайян аъзоларига покиза сувни ўзига хос тарзда ишлатиш орқали Оллоҳ таолога ибодат қилмоқдир.

Таҳоратнинг фазилати:

1- Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод намозида Билолга “Эй Билол, Исломда қилган амалингдан энг умидвор бўлганингни менга айтасанми, чунки мен жаннатда олд томонимда сенинг кавушларинг товушини эшитдим”, дедилар. “Менинг ундай умидвор бўлган бирор амалим йўқ, фақат мен кечанинг ёки кундузнинг қайси соатида таҳорат олсам, албатта, ўша таҳоратим билан менга насиб қилган намозни ўқийман”, деди” (Муттафақун алайҳи).[17]

2- Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар мусулмон ёки мўмин банда таҳорат оларкан юзини ювса, кўзлари билан қараб содир этган барча гуноҳлари юзидан сув билан ёки охирги томчи сув билан чиқиб кетади, икки қўлини ювса, қўллари билан ушлаб орттирган барча гуноҳлари қўлларидан сув билан ёки охирги томчи сув билан чиқиб кетади, икки оёғини ювса, оёқлари билан юриб содир этган барча гуноҳлари сув билан ёки охирги томчи сув билан чиқиб кетади, ҳатто (таҳорат қилиб бўлганда) гуноҳлардан топ-тоза бўлган ҳолда чиқади”, дедилар” (Муслим ривояти).[18]

What's New in the Latest Version 1.0

Last updated on May 3, 2018

Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!

Translation Loading...

Additional APP Information

Latest Version

Request Таҳорат китоби Update 1.0

Uploaded by

Hamza Kanan

Requires Android

Android 4.1+

Show More

Таҳорат китоби Screenshots

Comment Loading...
Languages
Searching...
Subscribe to APKPure
Be the first to get access to the early release, news, and guides of the best Android games and apps.
No thanks
Sign Up
Subscribed Successfully!
You're now subscribed to APKPure.
Subscribe to APKPure
Be the first to get access to the early release, news, and guides of the best Android games and apps.
No thanks
Sign Up
Success!
You're now subscribed to our newsletter.