Use APKPure App
Get Топишмоқлар old version APK for Android
Topishmoqlar Topishmoқlar
Топишмоқ – топиладиган нарса, ҳодиса, жумбоқ. Мураккаб, чигал, белги-хусусияти яширин берилган бирор номалум нарса ёки ҳодиса. Халқ оғзаки ижодиётида топишмоқ алоҳида жанр бўлиб, энг қадим даврлардан бошлаб инсонларнинг онги, зеҳни ва уқувини чархлаш учун хизмат қилиб келган. Топишмоқларда истиора, кўчим, киноя, қочириқ йўли билан сўзларни кўчма маънода ишлатиб, имо-ишора бериш воситасида яширилган нарсани топиш талаб қилинади. Топишмоқ айтиш ва уни топиш жараёни ақл ва зийраклик мусобақаси, кўнгил хушлик, ўйин кулги воситаси. Топишмоқ айтувчининг ҳам, топувчининг ҳам хотираси кучли бўлиши талаб қилинади. Қиёслаш ва мантиқий хулосалар чиқара олиш топқирликни таъминловчи муҳим омиллардан саналади. «Отдан баланд, итдан паст», «Бораверади-бораверади тангадай жойни эгаллайди» каби топишмоыларнинг жавоби «Эгар» ҳамда «Ҳасса» эканини мантиқий фикрлаш ва қиёслов асосида аниқланади. Топишмоқ бир жумла билан, шеърий бандда, кичик ҳикоя тарзида ҳам ифодаланиши мумкин. Оиладаги катталар – бобо, буви, ота, она махсус давра ташкил этиш йўли билан фарзандларга янги-янги топишмоқлар айтиб, улардан жавобини талаб қилиб борсалар, бу жараён болалар учун қизиқарли ўйин, ақл мусобақасига айланади. Удумга кўра, топишмоқ айтиш мусобақасида ютқазган шаҳар беради ёки олдиндан келишилган жазога мустаҳиқ бўлади. Оила даврасида боланинг иззат нафсига тегмайдиган, уни таҳқирламайдиган, балки енгил кулги ва ҳазил мутойибага сабаб бўладиган жазо ўйлаб топиш мақсадга мувофиқдир. Топишмоқ айтиш, унинг жавобини топиш жараёни болаларни келгусида дуч келадиган муаммоларни енгишга, ҳаёт жумбоқларини ҳал қилишга ўргатади. Улар диққатларини жамлашга, гапирилаётган ҳар бир жумланинг моҳиятига эътибор қилишга ўрганадилар
Topishmoqlar bu 100% bepul prilojeniya
Last updated on Nov 25, 2015
Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!
Uploaded by
Mỹ Mai
Requires Android
Android 2.2+
Category
Report
Топишмоқлар
1.0 by GORIZONT@7
Nov 25, 2015