Хазрат Увайс Карони icon

10.0 1 Reviews


1.0 by Islomiy kitoblar


Jul 28, 2018

About Хазрат Увайс Карони

Hazrat Uwais Caroni

Инсондаги маънавий сифатларнинг асосий қисми тарбия

натижасида шаклланади. Шунинг учун ҳам бугуннинг одамига

боболарнинг қандай ахлоқий фазилатларга эга бўлганлигини

билиш катта аҳамиятга эгадир. Ўтмишдаги маънавий тажрибаларни

ўзлаштирмай туриб, эзгу ахлоқий фазилатлар эгаси

бўлиш мумкин эмас. Бугунги замоннинг моҳияти қандай бўлиши

асосан замондошлар маънавиятига боғлиқ экани англаб

етилди. Инсоният тарихида яшаб ўтган улуғ руҳоний зотлар

ҳаётига доир агиографик асарлар маънавий бойликларни

ўзлаштириш жиҳатидан ғоят қимматлидир.

Буюк зотлар тўғрисидаги маноқиблардан маълумки, инсоният

тарихида ўзга кишига муҳаббат қўйган одамларнинг энг улуғи ва

энг таъмасизи Увайс Қаранийдир. Бу зот ўзгага бўлган севгиси

билан бирга дунёга келган эди. У болалик чоғиданоқ ҳали

туғилмаган Муҳаммадга, инсониятга Аллоҳ томонидан жўнатилган

сўнгги элчига муҳаббат қўйган ва шу беғараз севгисидан бошқа

оламдаги ҳамма нарсани унутган эди.

Турк агиографик адабиётининг таниқли вакили Мустафо

Нажотий Бурсалининг "Ҳазрати Увайс Қараний" асарида ана шу

зот - буюк ялавочга бўлган беғараз ишқи туфайли инсоният

хотирасидан мустаҳкам ўрин олган туякаш ошиқ ва валийуллоҳ

Вайсал Қараний шахсиятига тегишли жиҳатлар гоят ўзига хос

йўсинда бадиий акс эттирилган.

Маълумки, муҳаббат кўнгил кўзини очади. Кўнгил кўзи

очиқ одам эса, жуда кўп нарсаларни кўра олади. Маъжозий

маънодаги чинакам севги ҳам оми одамни донишмандга

айлантириши мумкин бўлгани каби илоҳий нурга чўмдирилган

ҳақиқий севги ошиқ кўнгил эгасини валиуллоҳ даражасига

юксалтириши мумкин. Қўлингиздаги китобда камбагаллиги

боис бошқалар қатори мактабга бориб савод ҳам чиқара олмаган

Увайснинг кўнгил кўзи билан ҳаммадан узоқни, барчадан бехато

кўра олгани ғоят ишонарли ва таъсирли акс эттирилган.

Ёзувчининг тасвир маҳорати инсон ўз ҳаётида оддий ақд ва

маиший мезонлар билан англаб етиб бўлмайдиган нарсаларга

бот-бот дуч келиши мумкинлигини ва бунда тўғри йўл тутиш

учун кўнгил кўзи очиқ бўлиши кераклигини эсда қоладиган

йўсинда акс эттиришда намоён бўлади.

Ишқ билан тўйинган, унинг йўлига тушган кишининг

хатти-ҳаракатлари одатдаги ўлчамларга тўғри келмаслиги асарда

з

адиб томонидан жуда табиий

келишларини кутмай, бетўхтов ортига қайтгани унинг ўз сўзига

эгалик қила оладиган киши эканини кўрсатади. Айни вақгда, бу

ҳолат Увайснинг такдирга кўникишга мойил сабрли

мўминлигидан ҳам далолат беради. Ёзувчининг тасвирлаш

маҳорати китобда излаб борган ҳабибини кўрмаган Увайс

чеккан изтироблар чизилган ўринларда бутун залвори билан акс

этган. Асарда икки ўт ўртасида қоврилган инсоннинг руҳий

тўлғанишлари бор бўйича намоён этилган.

Муҳаммаднинг (с.а.в.) Уҳуд жангида бир тишларидан

ажралганликларини ғойибона йўсинда билиб қолган Қараний

изтиробнинг зўридан ўзининг барча тишларини уриб

синдирганлиги тасвири ўқувчида эътиқод ва муҳаббат

туйғуларини шакллантиришга кучли таъсир этиши жиҳатидан

беқиёсдир. Асарда Увайс ҳазратларининг ғоят камтар шахс

эканликлари ҳам ўта таъсирли тарзда кўрсатилган. Чунончи,

сўнгги Ялавоч ўз ҳирқаларини Қаранийга беришни буюрган ва

саҳобалар бу топшириқни бажарган бўлишларига қарамай,

Увайс ҳазратлари ўзларини бу кийимларни кийишга лойиқ

ҳисобламаганликлари ва умрларининг охирига қадар уларни кўз

қорачиғидай асраб юрганликлари акс эттирилган ўринлар ҳам

китобнинг таъсир даражасини орттирган.

Увайс Қаранийнинг туғилган йили манбаларда турлича

кўрсатилади. Китоб муаллифи Нажоти Бурсали: «... Расулуллоҳцан

(соллаллоҳу алайҳи васаллам) аввал туғилгани таҳмин

қилинади», — дейди. Тадқиқотчи Ҳамидулла Аминов эса

тадқиқотида 621-йил дея таъкидлайди*.

Ёш, умидли таржимон Роҳила Рўзманова асарнинг руҳини

яхши англаган ҳолда иш кўрган. Бу ҳол қаҳрамоннинг қирғоғи

йўқ туйғулари тўфони акс этган ўринлар тасвири берилишида

яққол намоён бўлган. Хуллас, ўзбек ўқувчисининг маънавий

қиёфасини шакллантиришда бу китобча муҳим ўрин тутишига

шубҳа йўқ.

What's New in the Latest Version 1.0

Last updated on Jul 28, 2018

Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!

Translation Loading...

Additional APP Information

Latest Version

Request Хазрат Увайс Карони Update 1.0

Uploaded by

Alexis Carrera Guzman

Requires Android

Android 4.0+

Show More

Хазрат Увайс Карони Screenshots

Comment Loading...
Languages
Searching...
Subscribe to APKPure
Be the first to get access to the early release, news, and guides of the best Android games and apps.
No thanks
Sign Up
Subscribed Successfully!
You're now subscribed to APKPure.
Subscribe to APKPure
Be the first to get access to the early release, news, and guides of the best Android games and apps.
No thanks
Sign Up
Success!
You're now subscribed to our newsletter.