Қиёматнинг кичик аломатлари 1 Islomiy kutubxonalar icon

1.0 by Islomiy kitoblar


Feb 1, 2018

About Қиёматнинг кичик аломатлари 1 Islomiy kutubxonalar

Islomiy kitoblar (Islomov kitoblar): Qiyomatning kichik alomatlari (1)

Киёматнинг кичик аломатлари (1)

Биринчи хутба

Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир. Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимиз- нинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

﴿ يَآ أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلاْ تَمُوتُنَّ إِلاّ وَأنتُمْ مُسلِمُونَ ﴾

«Ҳой мўминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!». (Оли Имрон: 102).

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Раббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир». (Нисо: 1).

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди». (Аҳзоб: 70-71).

Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир.

Сўнг ...

Аллоҳ мени ва сизларни раҳмат паноҳига олсин, унутмангларки, Қиёмат кунининг келиши шубҳасиздир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:

«Қиёмат яқинлашди ва ой (иккига) бўлинди». (Қамар: 1);

«Одамларга ҳисоб-китоблари (яъни қиёмат қойим бўлиши) яқинлашиб қолди. Улар эса ғафлатда, (иймон келтириб, яхши амаллар қилишдан) юз ўгиргувчидирлар. Уларга Парвардигорлари томонидан бирон янги эслатма — оят келар экан, албатта уни масхара қилиб, диллари ғофил бўлган ҳолларида тингладилар ва золим-кофир кимсалар: «Бу (яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзларингизга ўхшаган бир одам холос-ку! Кўриб турган ҳолингизда сеҳр-жодуга (алданиш учун) келаверасизларми?!» (деб) ўзаро шивирлашдилар». (Анбиё: 1-3).

Дўстлар, Қиёматнинг қоим бўлишига оз қолди. Шунинг учун ҳушёр бўлиш керак-ки, ўтиб кетган дунёга нисбатан қолган дунёнинг умри, жуда ҳам оздир. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳ» ҳадислар девонида Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумонинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қилган ушбу ривоятини келтирган: «Сизларнинг сизлардан аввал яшаб ўтган халқларга нисбатан бу (дунёда) қолишингиз, аср вақтидан то қуёш ботиши орасидаги вақтчадир». (Имом Бухорий, 557).

«Чунки улар у (Кун)ни узоқ деб билурлар, Биз эса унинг яқинлигини билурмиз!» (Маориж: 6, 7).

Утба ибн Ғазвон разияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга хутба қилдилар. Аллоҳга ҳамду саноларни айтгач: «Дунё тугай бошлади. У орқасига қайтмоқда. Ундан идиш тагида қолган (сувча оз) қолди. Сизлар ундан заволи бўлмаган диёрга кўчасизлар. Унга, тайёрлаган энг яхши заҳираларингиз билан кўчинглар!» – дедилар. (Имом Муслим, 7625).

Ҳикмати очиқ намоён бўладиган Аллоҳ таоло, Қиёматнинг қачон қоим бўлишини барчадан сир тутди. Буни эса ҳеч бир махлуқ, жумладан, фаришта ва юборилган пайғамбар ҳам билмайдиган ўз илмининг хусусиятларидан қилди:

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиздан Соат (яъни Қиёмат) қачон воқе бўлади, деб сўрайдилар. Айтинг: «Унинг билими фақатгина Парвардигорим даргоҳидадир. Вақти-соати келганида ҳам фақат Ўзи ошкор қилур. У (яъни Қиёмат) Самовот ва Ер учун жуда оғир (даҳшатли) бир ишдир. У сизларга фақат тўсатдан — кутилмаганда келур». Гўё сиз у ҳақда яхши биладигандек сўрайдилар. Айтинг: «Унинг билими фақатгина Аллоҳ даргоҳидадир. Лекин жуда кўп одамлар уни билмайдилар». (Аъроф: 187).

What's New in the Latest Version 1.0

Last updated on Feb 1, 2018

Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!

Translation Loading...

Additional APP Information

Latest Version

Request Қиёматнинг кичик аломатлари 1 Islomiy kutubxonalar Update 1.0

Requires Android

4.1 and up

Show More

Қиёматнинг кичик аломатлари 1 Islomiy kutubxonalar Screenshots

Comment Loading...
Searching...
Subscribe to APKPure
Be the first to get access to the early release, news, and guides of the best Android games and apps.
No thanks
Sign Up
Subscribed Successfully!
You're now subscribed to APKPure.
Subscribe to APKPure
Be the first to get access to the early release, news, and guides of the best Android games and apps.
No thanks
Sign Up
Success!
You're now subscribed to our newsletter.