Use APKPure App
Get Аллоҳ таолони таниш фазилатлари old version APK for Android
Alloҳ taoloni Tanisha fazilatlari
Қўлингиздаги “Бахтли инсон ким?” китобининг
муаллифи Ҳожи Аҳмаджон Бобомурод серқуёш республикамиздагина
эмас, балки қўшни юртларда ҳам
эътиборли устозлардандир. У киши муаллифлигидаги
Ислом динининг хилма-хил мавзулари қаламга олинган
“Комил инсонлар йўлидан”, “Камолот сари”, “Соф исломий
ақида”, “Ислом одоби ва ахлоқи”, “Ҳаж йўриқлари”,
“Илоҳий тақсимот”, “Шифо, нажот ва бойлик келтирувчи
дуолар”, “Қўша қаринглар” сингари йигирмадан зиёд
асарлари китобхонларга маълум. Домла ўттиз йилдан
зиёд вақт мобайнида Тошкент шаҳридаги нуфузли масжидлардан
бирида имом-хатиблик қилди, кўп йилдан
буён Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида
ёш илм толибларига сабоқ бериб келади. Мамлакатимизнинг
турли ҳудудларида хизмат қилаётган кўплаб
имом-хатиблар, муқаддас динимиз ходимлари у кишидан
таълим олишган.
Олимнинг ҳаёти дунёдаги энг эзгу шиорларидан
бири ҳамиша эҳтиёжманд инсонларга ёрдам бериш,
уларнинг оғирини енгил қилишдир. У киши саховатни
ўзига касб қилган ҳолда, моддий бойликни эмас, балки
маънавий бойликни, илму маърифат йўлида хизмат
қилишни, эзгу ном қолдиришни асосий мақсад ва муддао
қилиб олганлар. Камина бунга кўп йиллик қадрдони
сифатида кўп маротаба шоҳид бўлганман.
Мустақиллик йилларида домла диний-маърифий мавзуда
баракали ижод қилди. Унинг барча таълифларида
Испом динининг асослари, инсонпарварлик ғоялари, илммаърифат
ва тараққиётга боғлиқ ўта муҳимжиҳатлари баён
Аллоҳ таолони таниш фазилатлари
қилинган. Муқадцас динимизга доғ бўлиб тушаётган баъзи
ҳолатлар ва турли оқимлар таъсирига берилишнинг зарарлариҳаётий
мисоллар билан таҳлил этилган.Чунончи, “Соф
исломий ақида” асарида соғлом эътиқод ҳақидаги турли
диний асарлардан олган билимларнинг хулосаси жамланган
бўлса, “Ўзликни англаш саодати” китобида инсониятнинг
яратилишидан бошлаб истиқлол йилларидаги янги
ҳаётимиз, янги тарихимиз мавзулари қаламга олинган.
Қўлимиздаги “Аллоҳ таолони таниш фазилатлари”
китобини ҳам ихлосманд китобхонлар қувонч билан
кутиб олишларига ишонаман. Зеро, асарда Аллоҳ таолонинг
субутий сифатлари: Ҳаёт сифати, Илм сифати,
Ирода сифати, Қудрат сифати, Самъ ва Басар сифатлари,
Калом сифати, Аллоҳнинг фаришталари, Аллоҳнинг китоблари,
Аллоҳнинг пайғамбарлари, қиёмат куни, қайта
тирилиш каби асрлар давомида мўмин-мусулмонлар
учун муҳим саналиб келган абадий мавзулар мароқ билан
баён қилинади.
Шунингдек, китобда адашган фирқалар, мазҳаблар
ҳақида ҳам тушунча берилганки, бу айни шу куннинг долзарб
масалаларидандир. Муаллиф кейинги пайтларда диёримизда
пайдо бўлган баъзи бузғунчи фирқа ва оқимлар
ҳақида, шариат хукми нима, шаҳидлик нима эканлиги
хусусида баҳоли қудратмаълумот берган.
Мухтасар қилиб айтганда, Аҳмаджон Бобомуроднинг
янги китоби ҳам бугунги ёшларимизни баркамол
этиб тарбиялаш, комил инсон қилиб етиштириш, жамиятимизда
миллий ғоя ва мафкурани кишилар онги ва
турмуш тарзига сингдириш, юксак маънавиятни қарор
топтириш ишларида муайян аҳамиятга эга бўлади, деб
умид қиламан.
Last updated on Jul 31, 2018
Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!
Caricata da
سعد سعد
È necessario Android
Android 4.0+
Categoria
Segnala
Аллоҳ таолони таниш фазилатлари
1.0 by Islomiy kitoblar
Jul 31, 2018