Icona 120 ёшга кириш мумкинми

4.0 by O'zbek tibbiyoti kitobi


Jan 12, 2019

Informazioni su 120 ёшга кириш мумкинми

120 ёшга кириш мумкинми

Бутун дунёда 30 йилдан кўп вақт одамлар Поль

Брэгг тизимига кўра яшамоқда. Бизнинг

мамлакатимиз ҳам бундан мустасно эмас. Бизда

унинг китоблари таржима қилиниб, чоп этила

бошлангач, Поль Брэггнинг тарафдорлари ва

издошлари, рақиблари ва душманлари пайдо

бўлишди. Унинг китобларини қандай

камчиликлар билан айблашмади, дейсиз! Врачлар

муаллифни "чаласавод" ҳисоблаб, унинг кўплаб

қоидаларини бемаъни деб топдилар. Улар унинг

таълимоти моҳиятини нотўғри талқин этишга

ҳаракат қилдилар. Лекин сайёрамиздаги

миллионлаб кишилар алғов-далғов қилувчи

мақолаларга қарамасдан, бу соғломлаштириш

тизимидан муваффақият билан фойдаланадилар.

Брэггнинг узун ва самарали ҳаёти унинг тизими

амал қилаётганига энг яхши исбот бўла олади.

Поль Брэгг 95 йил яшади. Агар 1976 йилнинг

декабрида унинг ҳаёти тўхташига сабаб бўлган

бахтсиз ҳодиса бўлмаганида бундан ҳам кўп

яшаши мумкин эди. Брэгг Флорида қирғоғида

тахтада учаётганида уни улкан тўлқин қоплади.

Патологоанатом бу одамнинг юраги, томирлари

ва барча ички аъзолари ажойиб ҳолатда эканини

қайд этди. Брэгг организмининг биологик ёши

95 эмас, балки 30 ёшга тўғри келди! Брэгг ўзи

ҳақида: "Баъзи бир тананинг ёши бўлмайди", деб

айтганида ҳақ эди.

Поль Брэгг 90 ёшида кучли, ҳаракатчан, чидамли

ва эгилувчан эди. У ҳар куни уч-беш километр

югурар, кўп сузар, тоғга чиқар, теннис ўйнар,

рақсга тушар, пиёда узоқ сафарларга чиқар,

жисмоний машқлар бажарар, серфингга қизиқар

эди. У қасаллик ва чарчоқни билмасдан кунига

ўн икки соат ишларди. Унинг қалби доимо

некбинлик, шодлик, одамларга ёрдам бериш

истаги билан тўла эди. У кўплаб маърузалар ўқир,

катта тиббий тажрибага эга эди, илмий иш қилар,

дунёдаги кўпгина одамлар билан хат ёзишарди.

"Мен йилнинг 365 кунида соғломман, менда ҳеч

қандай оғриқ, чарчоқ, тананинг қартайганлиги

кузатилмайди. Сиз ҳам шундай натижаларга

эриша оласиз!" деб ёзган эди Брэгг. У "инсоннинг

120 ёшгача ва ундан ҳам кўпроқ яшашга ҳақли ва

мажбур эканига" ишонар эди.

Поль Брэгг тизими қуйидаги табиий

соғломлаштириш қоидаларидан ташкил топган:

- тозаловчи очлик;

- оқилона овкртланиш;

- жисмоний машкдар;

- чиниқиш;

- тўғри руҳий кайфият.

Фақат бу барча соғломлаштириш чоралари

мажмуининг бирдай бажарилиши соғликнинг

тикланишини кафолатлаши мумкин. Агарда сиз

фақат оч бўлсангиз ёки фақат жисмоний

машқларни бажарсангиз, кўп натижага эриша

олмайсиз. Мана шунда Брэггнинг

соғломлаштириш тизими йўналишларидан фақат

биттаси билан қуролланган одамларнинг

муваффақиятсизликлари сабаби яширинган.

Қуёшнинг нури камалакнинг етти рангидан

иборат бўлганидек, Брэггнинг тизими ҳам бир

бутундир. Ундан қайсидир қисмини чиқариб

ташлаб, муваффақиятга эришиб бўлмайди.

Қўлингиздаги китоб бахтли ва узоқ умр

кечиришнинг энг тўлиқ ва тизимли тузилган

режасидир. Унда Поль Брэгг соғломлаштириш

таълимотининг барча асосий қоидалари жамланган

бўлиб, улар туфайли сиз муаммосиз жуда улуғ

ёшга етишингиз мумкин. Биз материални шундай

жойлаштиришга ҳаракат қилдикки, токи ундан

фойдаланиш сизга осон ва оддий бўлсин.

Биринчи бобда Поль Брэгг методининг асоси

берилган. Унда сиз биз яшаётган дунёда нега

ҳаётнинг бунчалар беқарорлиги ва қисқалиги,

касалликлар ва руҳий тушкунликлар туфайли

шунчалар оғирлашгани ҳақида билиб оласиз.

Брэггнинг мулоҳазалари билан танишгач, сиз

ўзингизга қачонлардир унинг соғломлаштириш

методини яратишига сабаб бўлган саволларни

берасиз. Агар ҳамма нотўғри ҳаёт

кечираётганидан азият чекаётган ва бунинг учун

жазоларини тортаётган бўлса, қандай қилиб

ҳаётларини тўғри йўлга солишлари мумкин?

Қандай қилиб табиат кучларини ҳимояга жалб

этиш мумкин? Қай тарзда қаришдан сақланиш

мумкин? Поль Брэгг ўз саволларига жавоб топа

олди. Сизга анча осон бўлади. Сизга синаб кўриш

ва хатолардан иборат узоқ ва қийин йўлни босиб

ўтишингизга тўғри келмайди. Сиз Поль Брэггнинг

кўп йиллик изланишлари натижаларидан

фойдаланишингиз мумкин.

Novità nell'ultima versione 4.0

Last updated on Jan 12, 2019

Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!

Traduzione in caricamento...

Informazioni APP aggiuntive

Ultima versione

Richiedi aggiornamento 120 ёшга кириш мумкинми 4.0

È necessario Android

5.0 and up

Mostra Altro

120 ёшга кириш мумкинми Screenshot

Commento Loading...
Ricerca...
Iscriviti ad APKPure
Sii il primo ad accedere alla versione anticipata, alle notizie e alle guide dei migliori giochi e app Android.
No grazie
Iscrizione
Abbonato con successo!
Ora sei iscritto ad APKPure.
Iscriviti ad APKPure
Sii il primo ad accedere alla versione anticipata, alle notizie e alle guide dei migliori giochi e app Android.
No grazie
Iscrizione
Successo!
Ora sei iscritto alla nostra newsletter.