Icona Islomda Meros (ИСЛОМДА МЕРОС)

1.0 by Islomiy kitoblar


Feb 1, 2018

Informazioni su Islomda Meros (ИСЛОМДА МЕРОС)

Islomiy kitoblar (Islom kitoblar): Islomda Meros (ISLOMDA MEROS)

ФАРОИЗ ИЛМИ

Кириш

Фароиз илмини ўрганишга киришар эканмиз, аввало у илмнинг таърифи, мавзуси, самараси ва ҳукми билан танишмоғимиз мақсадга мувофиқдир.

Таърифи: Меросни ҳақдорларга одилона тақсимлаш қоидаларини (назарий ва амалий равишда) ўргатувчи илм.

Мавзуси: Инсон вафотидан сўнг қолдирган мол-мулки, қилган васиятлари, бировдаги ҳақи ва бошқаларнинг ундаги ҳақлари тўғрисидадир.

Самараси: Марҳумдан қолган меросни ҳақдорларга етказиш. Ҳар бир меросхўрга ўз улушини тақсимлаш орқали фароиз илмининг нақадар муҳимлиги ва унинг беқиёс ҳикматлари намоён бўлади.

Ҳукми: Фарзи кифоя. Яъни, етарли кишилар ўргансалар, бошқаларга илмул-фароизни билиш суннат бўлиб қолади.

Изоҳ: Юқоридаги келган ҳукм (фарзи кифоя) фароиз илмини таълим олишга нисбатан айтилган бўлиб, уни баъзилар ўргана олмасалар гуноҳкор бўлмайдилар. Бироқ, фароиз тақсимотига амал қилиш ҳар бир мусулмонга фарзи айн ҳисобланиб, унга бўйинсунмаслик ўта оғир гуноҳдир.

Тарика билан боғлиқ бўлган ҳақ-ҳуқуқлар

Маййит вафотидан сўнг қолдирган барча мол-мулкка фароиз илмида «тарика», дейилади. Тарика беш қисмдан иборат бўлиб, улар аҳамиятига кўра қуйидаги тартибда келади:

Мерос ичидаги муайян ашёга алоқадор бўлган ҳақ-ҳуқуқлар: масалан, маййитдан қолган мерос орасида гаровга қўйилган ёки шериклик нарсалар ёхуд бошқа молиявий муаммолар билан боғлик масалалар;

Маййитга бўладиган сарф-харажатлар: сув-челак пули, кафан пули, хушбўй гиёҳлардан тайёрланган муаттар суюқлик (ҳанут), ғассолга бериладиган пул, гўрков хизмат ҳақи ва бошқалар;

Марҳум зиммасида қолиб кетган ҳақлар: масалан, закот, каффорат ёки ҳаж ибодатига қодир бўла туриб, узрсиз адо этмагани учун бошқа кишига ҳажбадал қилдириш харажатлари, ёки бировдан олган қарзи, ёки бировни ишлатиб, унинг ҳақини бериб улгурмаган қарзлари ва шу кабилар;

Марҳумнинг қолдирган васиятлари: масалан, масжид-мадрасалар бино этиш, йўл созлаш каби хайрия амалларига, шунингдек, меросдан улуш тегмайдиган камбағал қавму қариндошларга мероснинг учдан бир қисмигача миқдорда пул ажратиш.

Бироқ, меросхўр бўлган шахсга васият қилиш ҳаромдир. Зеро, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Қур’они каримда фароиз тақсимотини баён қилганидан кейин бундай марҳамат қилади:

ﭽ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﭼ النساء: ١٣ - ١٤

«13. Мана шу Аллоҳнинг (белгилаб қўйган) ҳадларидир. Ким Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига итоат этса, (Аллоҳ) уни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритиб, ўша жойда абадий (ҳаёт бахш этар). Ва бу буюк саодатдир. 14. Ким Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига итоатсизлик қилиб Аллоҳнинг белгилаб қўйган ҳадларидан тажовуз қилса, уни абадий қоладиган жойи бўлмиш дўзахга киритур. Ва унинг учун хор қилувчи азоб бордир». (Қур’они карим, Нисо сураси, 13 ва 14-оятлар).

Меросхўрга васият қилишда Аллоҳ белгилаб қўйган ҳадлардан тажовуз қилиш бор. Чунки, бу нарса айрим меросхўрларга Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло чеклаб ва белгилаб қўйган миқдордан ортиқча ҳақ ажратишни тақозо этади. Бу эса айни тажовуз демакдир. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бу ишнинг ҳаромлигини таъкидлаб:

“Албатта, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло ҳар бир ҳақдорга ўз ҳақини берган. Бас, меросхўрга васият қолдириш йўқдир!”, - деганлар.

МУҚАДДИМА

ФАРОИЗ ИЛМИ

Тарика билан боғлиқ бўлган ҳақ-ҳуқуқлар

Мерос шартлари

Меросга ҳақдорлик сабаблари

Мерос сабаб-омилларига тааллуқли масалалар

МЕРОС ОЛИШ ТУРЛАРИ

АСАБАЛИК МЕРОСИ

ҲАР ХИЛ МИСОЛЛАР

МУРОСАГА КЕЛИШ ВА ҚАЙТАРИШ

Муросага келиш ҳолати

ТЎСИШ – ТЎСИЛИШ

Мутлақ тўсувчи-тўсилувчиларни кўрсатувчи жадвал

МУШТАРАКЛИК

БОБО ВА АКА-УКАЛАР

УРУҒЛАР МЕРОСИ

ХУНАСА МЕРОСИ

ҲОМИЛА МЕРОСИ

БЕДАРАК КЕТГАН ҒОЙИБ ҲАҚИДА

Л У Ғ А Т

3-Илова: Мерос олиш турлари

Novità nell'ultima versione 1.0

Last updated on Feb 1, 2018

Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!

Traduzione in caricamento...

Informazioni APP aggiuntive

Ultima versione

Richiedi aggiornamento Islomda Meros (ИСЛОМДА МЕРОС) 1.0

È necessario Android

4.1 and up

Mostra Altro

Islomda Meros (ИСЛОМДА МЕРОС) Screenshot

Commento Loading...
Ricerca...
Iscriviti ad APKPure
Sii il primo ad accedere alla versione anticipata, alle notizie e alle guide dei migliori giochi e app Android.
No grazie
Iscrizione
Abbonato con successo!
Ora sei iscritto ad APKPure.
Iscriviti ad APKPure
Sii il primo ad accedere alla versione anticipata, alle notizie e alle guide dei migliori giochi e app Android.
No grazie
Iscrizione
Successo!
Ora sei iscritto alla nostra newsletter.