Use APKPure App
Get Orzular Qanotida old version APK for Android
Kutib Oling. Yangi kitob
СЎЗБОШИ ЎРНИДА
Сиз ўзингиз ҳақингизда қандай фикрдасиз? Атро-
фингиздаги одамлар билан муносабатларингиз қай
даражада? Нималарга қодирсиз-у, ҳали нималарни
ўрганишингиз керак деб ўйлайсиз?
Агар сиз юқоридаги саволларга жавоб излаётган
бўлсангиз, у ҳолда ушбу китобни ўқиб чиқинг, рисола-
дан ўрин олган тестлар сизнинг кўпгина саволларин-
гизга жавоб бера олади, деб умид қиламиз.
Ҳар биримиз ҳар куни кимлар биландир учраша-
миз, улар билан суҳбатлашамиз. Баъзиларнинг биз-
га бўлган муносабатидан рози ёки норози бўламиз.
Ўзимиз билиб-билмаган ҳолда кимларнидир хафа
қиламиз. Ёки аксинча, кимлардандир хурсанд бўлиб,
кимларгадир хурсандчилик улашамиз.
Ушбу мўъжаз китобда келтирилган амалий кўрсат-
малар ҳаётингизда ўзингизни англаш ва атрофингизда-
ги одамлар билан илиқ муносабатларни йўлга қўйиш
учун жуда қўл келади.
Нега кўп ҳолатларда атрофимиздаги одамлардан
камчилик излаб, уларга қарши курашмоққа, уларни
енгмоққа чоғланамиз-у, ўзимиздаги салбий хусусият-
ларни, камчиликларимизни енгишга ҳаракат қилмай-
миз. Демак, сабабни аввал ўзимиздан қидирмоғимиз
керак, деган олтин қоидага амал қилайлик.
Агар инсон бирор мақсадга эришмоқчи бўлиб, шу
мақсад йўлида онгли равишда ҳаракат қилаверса, у
мақсадига етади. Истак ва интилишлар худди мушак-
лар сингари машқлар орқали чиниқиб, ривожланиб
боради.
Сиз хоҳиш ва интилишларингизни аффирмация
орқали буткул забт этсангиз, танангиз ўзига нисба-
тан бўлган шу эътиборни сизга меҳр-муҳаббат билан
қайтариши китобда яхши кўрсатиб берилган.
Last updated on May 29, 2024
- Matnni istalgan o'lchamga keltira olish.
- Tungi rejimni yoqish
- Matn rangini o'zgartira olish
- Matn orqa foni rangini o'zgartira olish
- Matn stilini o'zgartira olish
va yana boshqa imkoniyat mavjud.
Uploaded by
Levios Kw
Requires Android
Android 5.0+
Category
Report
Orzular Qanotida
1.1.10 by Kitoblar Olami
May 29, 2024